Бозор шароитларига ўтиш иқтисодиѐтда сифат жиҳатдан олдинга силжиш заруриятига шарт-шароит яратди. Шунга боғлиқ равишда иқтисоднинг барча бўғинларида ресурстежамкорликнинг асосий йўналишларини комплекс таҳлил қилиш зарурияти туғилди. Ресурстежамкорликнинг асосий мақсади, моддий ресурсларни тежаш (иқтисод қилиш) ва улардан оқилона фойдаланишдан иборатдир. Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг муҳим факторларидан бири бу иқтисодиёт режимидир, яъни режа асосида тадбиқ этиладиган ташкилий, техник, иқтисодий ва бошқа тадбирлар йиғиндисидир.