Дарслик 2 қисмдан иборат бўлиб, 1-қисмда бино ва иншоот конструкцияларига салбий таъсир кўрсатувчи омиллар, уларда учрайдиган дефект, шикастланиш ва деформация ҳолатларининг келиб чиқиши, емирилиш сабаблари, хизмат даври ва уларни аниқлашда кузатув-текширув ишларини олиб бориш тартиблари ҳақида маълумотлар келтирилган. 2- қисмда турли қурилиш материалларидан иборат конструкцияларнинг техник ҳолатига баҳо бериш, баҳолаш бўйича техник хулосалар тайёрлаш, бундан ташқари конструкцияни ишончлилигини баҳолаш, кучайтириш усуллари ҳамда қурилиш ишларини назорат қилишга доир саволларга жавоблар келтирилган.