Зокиржон Холмухаммад ўғли Фурқат миллий маданиятимиз тарихидаги ёрқин сиймолардан бири, улкан ижодкор ва қомусий олимдир. Унинг дил ўртар лирик шеърлари, ажойиб насри, публициcтикаси ўзбек адабиёти хазинасини бойитган бўлса, адабиётшунос ва тарихчи, этнограф (элшунос) ва таржимон, журналист ва хаттот, географ ва ҳаким сифатидаги серқирра фаолияти ҳам таҳсинга сазовор.