Фуқаролик суд ишларини юритиш вазифалари фуқароларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий ва иж¬тимоий ҳуқуқларини, эркинликлари ва манфаатларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик ишларини тўғри, ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этишдан иборатдир.