Мамлакатимизда мустақиллик йилларида демократик ҳуқуқий давлатни қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш борасида жамият ҳаётининг барча соҳаларида туб демократик ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Бинобарин, ушбу демократик ислоҳотлар ҳаётимизнинг иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маданий ҳамда мафкуравий соҳаларини тўлиқ қамраб олган.