Ўрта Осиё цивилизациясининг ажралмас қисми бўлган Ўзбекистондаги урбанизация жараёнлари Қадимги Шарқда бўлиб ўтган маданий, иқтисодий ва сиёсий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда кечганлиги илмий жиҳатдан эътироф этилган. Бинобарин, Ўзбекистон тарихини ўқитиш ва ўрганиш жараёнида, хусусан, қадимги давр воқеаларини талабаларга етказиш жараёнида илк шаҳарлар билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор бериш муҳим аҳамият касб этади.