Ўзбекистон заминида мавжуд бўлган бойликларга эга давлатлар жаҳон харитасида кўп эмас. Ўзбекистон eр ости бойликлари билан ҳақли суратда фахрланади ― бу eрда машҳур Менделев даврий системасининг деярли барча елементлари топилган. Ҳозирга қадар 2,7 мингдан зиёд турли фойдали қазилма конлари ва маъдан намоён бўлган истиқболли жойлар аниқланган. Улар 100 га яқин минерал-хом ашё турларини ўз ичига олади.