Ушбу марузалар матни «Менежмент социологияси ва психологияси» фани бўйича тузилган намунавий дастур ишчи-ўқув фан дастури асосида тайёрланган бўлиб, у ўз ичига кишиларга вазифани сифатли бажариш, ўзга кишиларнинг, заковати, феъл-атвори сабабларидан фойдаланган ҳолда қўйилган мақсадга эришиш қобилиятини; шунингдек, ишлаб чиқаришни унинг самарадорлигини ошириш ва фойда олиш мақсадида инсонларни ва уларнинг хулқ-атворларини бошқариш усуллари, воситалари ва шаклларини ўргатади.