Эътиқод (арабча «иътақада» феълидан) ишонч, имонли бўлиш маъноларини англатади. Кенг маънода эътиқод инсон фаолияти учун маънавий асос, йўл-йўриқ ва мўлжал бўлиб хизмат қилувчи, ақл, ҳис ва ирода воситасида англанган билим, ғоя ва шу асосда шаклланадиган мақсадлар мажмуини ҳамда уларнинг тўғрилигига ишонч билан боғлиқ бўлган психологик ҳолатни ифодалайди.