Ўзбекистонда давлат мустақиллигига эришилгач, халқимиз ўз тарихига янгича тафаккур асосида ёндашиш, улуғ аждодлар қолдирган маданий-маънавий меросни, миллий ғоя ва миллий мафкура тарихини холисона ўрганиш имкониятига эга бўлди. Миллий ғоя тушунчасини, унинг тарихини билмасдан туриб тасаввур қилиш анча мушкул.