«Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш методикаси» фани дастурига биноан, фан ўқитилиши назарий ва амалий машғулотларга бўлинган, ўқув услубий қўлланма дастур асосида тузилган.
Махсус курс 12 соат маъруза ва 8 соат амалий машғулотга бўлинган. Маърузаларни ва амалий машғулотларни ўтишда талабаларнинг ўзларини кўпроқ ишлатишга ҳаракат қилиш лозимлиги инобатга олинган.
Ушбу ўқув услубий қўлланма барча педагогика олий ўқув юртлари учун мўлжалланган.