Мавзунинг долзарблиги. Бешафқат давр синовларидан омон қолган, энг қадимги тош ёзувлар, битиклардан тортиб, бугун кутубхоналаримиз хазинасида саққланаётган ўн мингдан ортиқ қўлёзма, уларда мужассамлашган тарих, адабиёт, санъат, сиёсат, ахлоқ, фалсафа, тиббиёт, математика, физика, кимё, астрономия, меъморчилик, деҳқончиликка оид ўн минглаб асарлар беқиёс маънавий бойлигимиз, ифтихоримиздир.