Ўзбекистон қадимдан Хитой билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларидан манфаатдор бўлиб келган. Бу алоқалар ҳозирга қадар давом этиб, ривожланиб келмоқда. Айниқса мустақилликка эришгач, Ўзбекистон ХХРни ўзининг стратегик ҳамкори сифатида кўради. 2006 йил давлатларимиз ўртасида “Дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари тўғрисидаги давлатлараро Шартнома ” нинг имзоланиши Ўзбекистон Республикаси ва ХХРси ўртасидаги ҳамкорликнинг янги поғонага олиб чиқди.