Лаборатория машғулотлари учун услубий қўлланма “Ёғларни қайта ишлаш технологияси” курсини ҳамма бўлимларини ўз ичига олган бўлиб, “Ёғ ва мойлар технологияси” йўналиши бўйича таълим олаётган кундузги ва сиртқи бўлим тадлабларига мўлжалланган.
Қўлланмада ёғлар рафинацияси, ёғ ва мойларни гидрогенизацияси, маргарин маҳсулотлар ва совун ишлаб чиқаришдаги ҳом ашё, ярим ва тайёр маҳсулотларни анализи баёнлари келтирилган. Ҳар бир бўлим бошланишида қисқача назарий маълумотлар берилган.