Шарқ оламга инсоният онгининг бадиий, интеллектуал ривожланишига улкан таъсир кўрсатган ва кўрсатиб келаётган илму фан, фалсафа, адабиёт ва санъат соҳасидаги кўплаб ажойиб асарларни туҳфа этди. Шарқнинг ажралмас таркибий қисми бўлган Марказий Осиё ҳам бу борада муҳим ўрин тутади. Дархақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов ифтихор билан таъкидлаганидек, «Марказий Осиё жаҳон цивилизацияси тарихида илм-фан вужудга келган ва тараққий этган, эзгулик ва инсонпарварлик ғоялари қарор топган минтақа сифатида алоҳида ўрин эгаллайди» .