Республикамиз мустақилликка эришиши билан бугунги кунда олиб борилаётган чуқур ислоҳотларнинг энг асосийси ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама-ақлий, ахлоқий ва жисмоний жиҳатдан ривожлантириш бўлиб, бунда жисмоний тарбия ва спорт муҳим аҳамият касб этади.
Шунингдек, мамлакатимизда таълим тизимини такомиллаштиришда Ватан равнақини таъминлайдиган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш, болалар спортини ривожлантириш ҳамда ўсиб келаётган ёш авлод саломатлигини мустаҳкамлаш борасида ҳукуматимиз томонидан барча шарт - шароитлар яратилмоқда.