Ишнинг максади: ҳозирги кунда Даволаш профилактика муасссасаларининг олдида турган долзарб масалаларидан бири, беморларни бюджет ажратмалари хисобидан харид килинган дори воситалари билан самарали таъминлашни яхшилаш муаммосидир.
Маълумки стационар шароитда даволанаётган беморларни сифати кафолатланган, нисбатан арзон баҳоли дори воситалари билан узлуксиз таъминлаб туриш, даволаш муассасаси дорихонасининг моддий таъминотига, ажратилган бюджет маблағларидан тўғри ва самарали фойдаланилишига боғлиқдир. Биз Қашқадарё вилояти марказий шифохона дорихонасини асосий дори воситалари билан таъминоти ва сарф харажатларини ўрганишни мақсад қилиб қўйдик.