Келажак авлод замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган баркамол авлод бўлиб етиши учун зарур бўлган барча имкониятлар ва шароитларни яратиш асосий мақсадимиз эканлигини кўрсатиб ўтдилар. Президентимиз таъкидлаб ўтганларидек: “Ниманики ўз олдимизга мақсад қилиб қўймайлик, қандай буюк ишларни амалга оширишга интилмайлик, барча олижаноб ҳаракатларимизнинг негизида, барча эзгу ниятларимиз замирида фарзандларимизни ҳам жисмонан, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг бахту саодати, фаровон келажагини кўриш дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайдиган авлодни тарбиялаш орзуси мужассамдир”.