Бўлғуси шахс оилада 3-4 ёшгача шаклланиб улгуради. Шу пайтда оила аъзолари болага нисбатан тарбиявий объект сифатида муомалада бўлмаслиги керак. Болани тарбиялаш ўрнига у билан дўст, ҳамфикр бўлиш, ўйин ва унинг кундалик машғулотларида унга эркинлик бериш лозим. Бирор бир нарсани бирга томоша қилаётган вақтингизда, албатта, у билан биргаликда фикр юритишга ҳаракат қилсак, бола ўз фикрини эркин айтади. У муаммога болаларча ўзига хос бир ечим таклиф қилади. Айнан шу муаммога ечим топиш, ташаббусни ўз қўлига олиш, маълум муаммо олдида эсанкирамаслик унинг руҳига ўша пайтда жойлашади ва ҳаётида у бу хусусиятни йўқотмайди.