Табиат манзараларини акс эттириш, Хитой рассомлик санъатида VII асрда пайдо бўлган. Европа санъатида манзара жанри мустақил жанр сифатида ХVII асрдан бошлаб ривожланди. У айниқса, голланд рангтасвир санъатида кенг тарқалган. Шуни айтиш мумкинки, то ХVII асргача табиат манзараси кўринишлари фақат мавзули сурат ёки портретлар учун фон тариқасида хизмат қилган. ХIХ асрдан бошлаб мазкур жанрига эътибор кучайди. Унинг янги хиллари-шаҳар, парк, индустириал манзара жанрлари пайдо бўлди.