Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24-моддасида “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир”, - деб белгиланган. Дарҳақиқат, фуқаронинг соғлиғи ва ҳаёти дахлсиз бўлиб, унга ҳеч ким бирор бир зарар етказиши, ҳаётдан маҳрум этиши мумкин эмас. Шундай экан фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилганда қандай чоралар кўрилиши мумкинлиги ва уни амалга оширилиши доим баҳсли муно¬зараларга сабаб бўлиб келган. Чунки фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказилганда фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик билан бир бирга жиноий ва маъмурий жавобгарликлар ҳам келиб чиқади Айбдор шахсни содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортиш адолатдан бўлса-да, бироқ унинг қарамоғидаги фуқароларнинг мод¬дий аҳволи очиқ қолиши мумкин. Маълумки, фуқаролик-ҳуқуқий жа¬вобгарлик кўпроқ мулкий характерга эга бўлиб, боқувчининг қара¬моғидаги шахслар айбдор шахсдан боқувчисини йўқотганлик учун зарарни тўлашни талаб этиши мумкин бўлади. Фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига зарар етказишдан келиб чиқадиган фуқаролик-ҳуқуқий жа¬вобгарликнинг вужудга келиш асосларидан бири бу боқувчисини йўқотганлик учун жавобгарликдир. Айни кунда боқувчисини йўқот¬ган фуқаро моддий аҳволининг ёмонлашуви ва уни бартараф этиш долзарб бўлиб, уни ечими ҳамон муаммолигича қолмоқда