Бозор муносабатларининг тобора чуқурлашиб бориши аҳолининг товар ва хизматларга бўлган эҳтиёжлари ўзгариб боришигагина эмас, балки бу эҳтиёжларни қондириш усул ва воситаларининг ҳам ўзга¬ришига, янгича ҳуқуқий муносабатлар юзага келишига олиб келади.
Аҳолига савдо хизмати кўрсатиш ижтимоий муносабатларнинг энг кенг тарқалган турларидан бири сифатида бозор тамойиллари ва талаблари асосида ривожланиб-такомиллашиб бориши, табиий ҳол. Шунга мувофиқ бундай хизмат кўрсатиш чоғида хизмат кўрсатувчи - савдо корхонаси ҳамда харидор ўртасидаги ижтимоий-ҳуқуқий муно¬сабатларнинг замонавий структураси ҳамда динамикасини қонунчи¬лик нуқтаи назаридан ўрганиш, тахлил қилиш, бу соҳадаги муноса¬батларни ривожлантириш, уларни ҳуқуқий тартибга солинишини та¬комиллаштирилишига хизмат қилиши аниқ.