Давлатимизда демократиянинг ривожланиши, тартиб ва қонунчиликнинг мустаҳкамланиши авваламбор жамиятда ҳуқуқий маданиятнинг ривожланганлик даражаси, ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини тўғри англаши ва улардан самарали фойдаланиши, ўз мажбуриятларини виждонан бажариши ва фаолиятида қонунга асосланиши билан белгиланади. Айнан шунинг учун давлат ва жамоат ҳаётининг ҳуқуқий асосларининг мустаҳкамланиши ахоли ва асосан , айниқса, фуқароларлар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш вазифасини долзарб вазифалар тоифасига киритади.