Табиат билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар маълум қонунларга бўйсунган ҳолда боради. Бу муносабатларнинг бузилиши инсониятга турли экологик муаммоларни келтириб чиқаради.
Экологик муаммолар ижтимоий масалаларнинг ажралмас қисми ҳисобланиб, давлатимиз ва кенг жамоатчилик олдидаги ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар бўлиб қолмоқда. Шу нуқтаи назардан экологик таълим ва тарбия тизими муҳим аҳамиятга эгадир.
Экологик тарбия инсоннинг табиатга, биосферага бўлган янгича муносабатларини шакллантиришда, ўз навбатида юртимизда юксак экологик маданиятли, она табиатга тўғри муносабатда бўладиган инсонларнинг шаклланишида асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Экология фанидан тайёрланган ишчи-ўқув дастур ижтимоий факультетлар мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган бўлиб, 24/10/16 ўқув соатларни ўз ичига олади.