Ишнинг мақсади: таркибида эфир мойи сақловчи, ошқозон-ичак, юқори нафас йўллари, буйрак, жигар хасталикларини даволашда фойдаланиладиган доривор укропнинг ўсишига тупроқ ҳарорати ва намликнинг таъсирини ўрганишни мақсад қилиб қўйдик.
Усуллар: дала тажрибалари Тошкент фармацевтика институтининг тажриба майдончасида ўтказилди. Ушбу ернинг тупроқлари суғориладиган типик бўз тупроқлардир. Фенологик кузатувлар, тупроқ ва ўсимлик намуналари таҳлили Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси “Ботаника” илмий ишлаб-чиқариш бирлишмаси услублари (1976) асосида ўтказилди.