Амир Темурда давлатга, харбий ишларга бўлган ҚизиҚиш жуда эрта уйғонди. У жисмонан жуда баҚувват бўлган. ШарҚона кураш ва муштлашиш усулларини пухта эгаллаган. Чавандозлик унинг энг яхши кўрган машҚи бўлган.
Темурнинг шахсий Қиёфаси, куч-Қудрати тўғрисида Ибн Арабшохниниг Қуйидаги иборалари ғоятда асослидир. «Амир Темур жисму-жасади келишган, Қадди-Қомати тик, узун бўйли, гўё Қадимги пахлавонлар авлодлари мисоли бўлиб, боши катта, ғоятда кучли ва салобатли, оҚиш юзини оч Қизил ранг жонлантирган билан хеч бир доғсиз, буғдойранг эмас. қўл оёҚлари баҚувват, елкалари кенг, ўнг оёҚ-Қўли чўлоҚ ва шол, икки кўзи бамисоли икки шамдек бўлсада, шодлиги билинмас, йўғон овозли эди. У ўлимдан ҚўрҚмас, ёши саксонга етган бўлсада, изтиробсиз, вазмин бўлиб, хазил-мазах ва ёлғонни ёҚтирмас, гарчи унда ўзига озор етадиган бирон сўз бўлса хам хаҚиҚат унга ёҚар эди.