Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорларидан фарқли равишда ишни мазмунан ҳал қилмайдиган қарор ҳам мавжудки, улар ажримлар деб айтилади. Ажримлар фуқаролик процессининг юрити¬лиши ёки унинг тўхтатилиши, тугатилиши масалалари бўйича далил¬ларни тўплаш, процессга янги шахсларни жалб қилиш, суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш бўйича чиқарилади.