Ишнинг мақсади: шартли равишда “Сукцинасол” деб номланган мажмуавий дори тури технологиясини яратишда субстанцияларни технологик хоссаларини ўрганиш.
Усуллар: Сукцинасол таблетка таркиби мураккаб бўлиб, натрий хлор, калий хлор, магний хлор, кальций хлор, натрий гидрокарбонат, янтар кислоталари сақлайди. Улар кристаллик хоссаларига эга бўлиб сувда яхши эрийди, спиртда қийин эрийди. Мураккаб таркиблар турли нисбатларда аралаштирилганда технологик жараён ҳар томонлама ўзгаради; илмий адабиётларда келтирилган усуллардан, шунингдек XI ДФда келтирилган усуллардан фойдаланиб тажрибалар олиб борилди.