Ишнинг мақсади: дерматологияда кенг қўлланиладиган фурацилин ва метилурацил мажмуасини сақлаган полимер доривор пардаси (ПДП) даги полимер ва пластификатор миқдорини асослаш бўлди.
Усуллар: ПДП даги МЦ ни мўътадил миқдорини асослаш мақсадида уни полимер массадаги турли хил концентрациялари ўрганилди. Бунинг учун МЦ ни 2,5%; 2,8%; 3,0% миқдорда сақлаган полимер массалар тайёрланиб, улардан ПДП лар шакллантирилди ва хоссалари ўрганилди. МЦ турли концент-рациялари асосида олинган фурацилин ва метилурацил моделли полимер пардаларнинг ташқи кўриниши, қолипдан кўчиши, эриш вақти бахоланди. Бунда тайёрланган полимер парданинг ташқи кўринишида деярли ўзгаришлар кузатилмади. Эриш вақти, МЦ концентрациясига боғликлиги аниқланди. МЦ нинг концентрацияси ошиши билан эриш вақти хам узайди. Полимер массани гомогенизациялашда ва қолипдан ПДП ларни кўчишида фарқ кузатилди.