Ишнинг мақсади: Республикамизда тиббиёт амалиётида қўллаш учун қатор доривор ўсимликлар рўйхатдан ўтказилган. Ушбу доривор ўсимликлар асосида қуруқ экстрактлар олиш ва янги дори шакллари технологияларини яратиш долзарб муаммолардан биридир. Республикамизда махаллий, заҳираси етарли ва флавоноидлар йиғиндисини сақловчи доривор ўсимликлардан қушторон, тукли эрва, арслонқуйруқ ва тирноқгул алоҳида аҳамият касб этади. Юқоридагиларни инобатга олиб қуруқ экстрактларни олиш технологиясида баъзи бир муаммолар юзага келиб чиқмоқда. Экстрактларга хос бўлган хусусиятлардан бири уларнинг қуруқ ҳолга келтиришда гигроскопик ҳусусиятини мавжудлиги технологлар учун ноқулайликларни келтириб чиқаради. Қуруқ экстрактларни олишда гигроскопикликни келтирилб чиқарувчи сабаблар маълум. Таркибидаги смоласимон моддалар, турли кислоталар ва шилимшиқ моддалар сақлаши учун гигроскопиклигини келтириб чиқаради. Бизнинг мақсадимиз қуруқ экстрактларни олиш жараёнида гигроскопикликни иложи борича каайтириш ёки умуман йўқотишдан иборат.