Ишнинг мақсади: Республикамизда заҳираси етарли бўлган ва шифобахш хусусиятларга эга бўлган янги дори шаклларини яратиш долзарб муоммоларидан биридир. Қадимги ҳалқ табобатида турли доривор йиғмалар ва дамламалар кўринишида қушторон доривор ўсимлиги кенг қўлланилади. Ушбу ўсимлик турли шамоллаш, пешоб ажратувчи, буйрак тош касалликларида тошсимон моддаларни эритувчи ва харакатчанликни ошириши учун ишлатилади. Ушбу борада биз кафедра ходимлари билан биргаликда қушторон доривор ўсимлигининг қуруқ экстракти асосида дори шаклини яратишни мақсад қилиб олдик. Маълумки, қулай дори шаклга эга бўлган таблетка ва капсула дори воситалари ўзининг қатор ижобий хоссалари билан бошқа шаклдаги воситалардан ажралиб туради. Айниқса, аниқ дозага эга бўлиши, ташиш, сақлаш ва истъемол қилиш учун қулай бўлиши тиббиёт амалиётида ишлатилиши алоҳида ахамият касб этади. Юқоридагиларни инобатга олиб танланган технология асосида олинган қуруқ экстрактнинг таркиби танланди ва намуна таблетка олинди.
Усуллар: таблетка олиш жараёнида турли ёрдамчи моддалардан фойдаланилди: микрокристаллик целлюлоза, крахмал, тальк, кальций карбонат, кальций стеарат ва бошқ. Ижобий натижа берган 5 та серия прессланувчи массалардан қўл гидропрессида диаметри 9 мм ли колипда намуна таблеткалар олинди. Таблеткаларнинг умумий массаси 0,3 г бўлди.