Ишнинг мақсади: айрим касалликларни даволашда қўлланиладиган дори воситаларининг 80 %га яқини ўсимлик хом ашёларидан олинмоқда. Айниқса юрак, қон-томир, жигар, ошқозон-ичак касалликларини даволашда қўлланиладиган воситалар ичида уларнинг салмоғи катта. Мутахассисларнинг фикрича яқин йилларда ўсимлик хом ашёларидан олинадиган дори воситаларининг улушининг янада ортиши кутилмоқда. Бунинг қатор сабаблари бўлиб, унинг асосий сабабларидан бири бу воситаларининг нисбатан кам захарлилиги, сурункали ва узоқ муддат истеъмол қилиш мумкинлиги, юмшоқ таъсирининг синтетик дори воситаларига нисбатан сезиларли пастлигидир. Бутун дунёдаги каби Республикамизда доривор ўсимликларни ўрганиш, улардаги биофаол моддаларни ажратиш, уларнинг фармакологик таъсирини аниқлаш ва ушбу биологик фаол моддалар асосида уларнинг дори шаклларини яратиш борасида изланишлар олиб борилмоқда. Ана шундай биологик фаол моддалардан бири туркистон арслонқуйруқ доривор ўсимлиги қуруқ экстракти асосида олинган Леоком таблеткаларидир. Таблеткаларнинг сақланиш муддатларини аниқлаш, белгилаш ва ўрганиш ниҳоятда зарур ҳисобланади.