Ишнинг мақсади: лактофлор гелини яратиш ва сифатини баҳолаш.
Усуллар: лактофлор гелини яратиш мақсадида қуйидаги таркибли асослар ишлатилди: бентонит–глицеринли (бентонит-10,0; глицерин-10,0 ; тозаланган сув-100,0гача); КМЦ-глицеринли асос (КМЦ-6,0; глицерин-10,0 тозаланган сув-100,0 гача); желатин-глицеринли (желатин-3,0; глицерин-10,0; тозаланган сув-100,0 гача); аэросил–глицеринли (азросил-7,0;глицерин-10,0; тозаланган сув-100,0 гача) ва МЦ-глицеринли асос (МЦ-6,0; глицерин-10,0 тозаланган сув-100,0 гача). Гель умумий технологияга биноан тайёрланди. Тайёрланган гелларни ташқи кўриниши ва турғунлигитекширилди. Ташқи кўриниши органолептик усулда, турғунлиги эса ЦУМ-1маркадаги центрифугада дақиқа-сига 1500 айланиш тезлигида 5 дақиқа давомида ишлатиб аниқланди.Тажриба натижаларига биноан МЦ-глицеринли асосда тайёрланган гель кейинги тажрибалар учун танлаб олинди. Гелнинг физик-механик, технологик кўрсат-кичларидан МТҲ талаблари бўйича ташқи кўриниши,таркибнинг бир хиллиги, рН қиймати ва коллоид турғунлиги текширилди.Гелнинг рН қиймати потенциометрик усулда, коллоид турғунлиги дақиқасига 1500 айл/тезлигида центрифугалаш орқали, таркибнинг бир хиллиги тегишли МТҲ асосида баҳоланди