Мелифлос йиғмасидан суюқ, қуюқ ва қуруқ экстракт олиш борасидаги тадқиқотлар

Мелифлос йиғмасидан суюқ, қуюқ  ва  қуруқ  экстракт олиш борасидаги тадқиқотлар
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Maqola
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-13 19:33:53
Ишнинг мақсади: дуккакдошлар-Fabaceae оиласига мансуб доривор қашқарбеда (Melilotus officinalis) ва астрадошлар - Asteraceae оиласига хос бўлган тубулғабаргли бўймадарон (Achillea Millefolium L) ўсимликлари ер устки қисмлари мажмуасидан иборат “Мелифлос” йиғмасидан суюқ, қуюқ ва қуруқ экстракn олиш ва унинг асосида қуруқ экстракт олиш усулини танлаш ва олинган экстрактларни баҳолаш мақсад қилиб олинди. Усуллар: тадқиқотлар ДФ сида, техник ҳужжатларда ва адабиётларда келтирилган усуллар бўйича олиб борилди. Мазкур йиғмадан қуйидаги бир неча хил ажратма олиш усулларида 40%, 70% спирт ва сув ёрдамида: перколяция, мацерация, ВНИИФ ва бисмацерация каби усулларида ажратмалар олинди. Барча олинган ажратмаларни алоҳида ёт моддалардан 8-100 С юқори бўлмаган ҳароратда бир неча кун (4-6 кун) тиндириб қўйиб, сузиш (фильтрлаш) орқали тозаланди. Тозаланган ажратмаларни ажратмаларга қўйилган талаблар асосида ўрганилди. Бунда қуйидаги кўрсаткичлар: ажратманинг ташқи кўриниши, спирт қуввати, оғир металлар, биофаол моддалар миқдори кабилар ўрганилди. Сўнгра тозаланган ажратмани қуюқ ҳолга келгунча сув ҳаммомида 50-600 С ҳароратда 25% намлик қолгунча буғлатилди ва намлик,оғир металлар ва таъсир этувчи модда миқдори каби кўрсаткичлар ўрганилди. Ҳосил бўлган қуюқ экстракт ваккум қурутгич ёрдамида 40-500 С ҳароратда 5% намлик қолгунча қуритилди ва майдаланиб тешикларининг диаметри 0,3мм бўлган элакда эланди ва уларнинг талабга жавоб беришлиги ўрганилди. Натижалар: юқорида келтирилган усулларда олинган сувли ажратмалар ичида бисмацерация усулида олинган сувли ажратма сон кўрсаткичлари бўйича (ташқи кўриниши, қуруқ қолдиқ (3,61%), спирт қуввати (66%) оғир металлар (0,01%дан кам) ва биофаол модда миқдори (98,99%)) талаб даражасида бўлди. “Мелифлос” қуруқ экстракти қўнғир рангли, ўзига хос ўткир ҳидли ва таҳир мазага эга эканлиги кузатилди. Унинг эрувчанлиги ўрганилганда сувда яхши, органик эритувчиларда эримайдиган гигроскопик кукун эканлиги кўринди.. Хулосалар: олиб борилган тадқиқотлар асосида “Мелифлос” йиғмасидан суюқ, қуюқ ва қуруқ экстрактлар олиш усули танлаб олинди. “Мелифлос” йиғмаси ажратмасини олиш усулларидан бисмацерация усулида олингани муайян эканлиги кузатилди. Улардан дори шакллари яратиш борасидаги тадқиқотлар давом этмоқда.

Дабавлено : 2021-04-13 19:33:53

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш