Ишнинг мақсади: ҳозирги кунда анемия касаллиги инсонлар орасида авж олиб бораётган касаллик бўлиб, бу ҳолат айниқса аёллар орасида кўп кузатилмоқда. Бунинг натижасида соғлом турмуш тарзини такомиллаштириш ва соғлом фарзандларни вояга етказиш муҳим масала бўлиб қолмоқда. Республикамизда ишлаб чиқариладиган антианемик препаратлар нисбатан кам бўлиб, улар асосан Россия, Украина ва бошқа хорижий давлатлардан келтирилади. Ушбу дори воситаларининг таннарҳи қиммат бўлиб, аҳоли томонидан сотиб олишга ноқулайликларни келтириб чиқаради. Ана шу мақсадда Республикамиз учун самарали, безарар, табиий доривор ўсимликлар ва ёрдамчи моддалар асосида янги антианемик таблетка технологиясини яратиш долзарб муаммодир. Темир ионларини сақловчи табиий моддалар асосида янги антианемик препарат технологиясини яратиш, темир моддасини сақлаган табиий хом ашёларидан қуруқ экстрактларни олиш технологиясини ўрганишни мақсад қилиб олдик.