Ишнинг мақсади: Республикамизда тиббиёт амалиётида қўллаш учун қатор доривор ўсимликлар рўйхатдан ўтказилган. Ушбу доривор ўсимликлар асосида қуруқ экстрактлар олиш ва янги дори шакллари технологияларини яратиш долзарб муаммолардан биридир. Республикамизда махаллий, заҳираси етарли ва флавоноидлар йиғиндисини сақловчи доривор ўсимликлардан қушторон, тукли эрва, арслонқуйруқ ва тирноқгул алоҳида аҳамият касб этади. Юқоридагиларни инобатга олиб қуруқ экстрактларни олиш технологиясида баъзи бир муаммолар юзага келиб чиқмоқда. Экстрактларга хос бўлган хусусиятлардан бири уларнинг қуруқ ҳолга келтиришда гигроскопик ҳусусиятини мавжудлиги технологлар учун ноқулайликларни келтириб чиқаради. Қуруқ экстрактларни олишда гигроскопикликни келтирилб чиқарувчи сабаблар маълум. Таркибидаги смоласимон моддалар, турли кислоталар ва шилимшиқ моддалар сақлаши учун гигроскопиклигини келтириб чиқаради. Бизнинг мақсадимиз қуруқ экстрактларни олиш жараёнида гигроскопикликни иложи борича каайтириш ёки умуман йўқотишдан иборат.
Усуллар: қуруқ экстрактларни олиш жараёни турли босқичлардан ташкил топган. Авваламбор доривор ўсимликларни экстракциялаш жараёнидан сўнг тозалаш усулларини қўлланилиши олинадиган қуруқ экстрактларнинг фармакологик хусусиятларини ўзгаришига олиб келиши табиий. Бу борада биз кутган таъсирни йўқ бўлишини ҳам кузатиш мумкин. Лекин, экстракция жараёнидан сўнг ажратма фильтрланиб олиниши, сўнгра 1/5 қисми қолгунча буғлатилиши ва қуюқ эритмага турли қўшимчалар кўшилиб қуритилиши ҳам қўллаш мумкин. Лекин ушбу қўшимчалар қуруқ экстрактларнинг ҳусусиятларини ўзгартирмаслиги керак.
Натижалар: ана шундай модда-қўшимчалар сифатида картошка крахмали, кальций стеарат ва кальций карбонатдан фойдаланилди. Ушбу моддаларнинг турли хил миқдорларда 5% дан 50% гача қўшилиши ва намлиги 6-10% бўлганда 96%ли этил спирти билан намланиб қайта қуритилиши экстрактларни қуруқлик даражасини 4-5% гача камайтирилган ҳолда олиш имконияти ўрганилди ва бу жараён бирмунча тез амалга оширилиши кузатилди.
Хулосалар: қушторон, тукли эрва, арслонқуйруқ ва тирноқгул дорифор ўсимликлари асосида олинган қуруқ экстрактларнинг гигроскопиклик даражасини 60-90% гача камайтириш имконияти ўрганилиб чиқилди. Олинган қуруқ экстрактларнинг оғирлигини ортиши, дори шаклни дозасини қайта аниқлашни тақозо этади.