Парацетамол ва чучукмия қуруқ экстракти сақловчи таблеткани сақланиш шароитини ўрганиш

Парацетамол ва чучукмия қуруқ экстракти сақловчи таблеткани сақланиш шароитини ўрганиш
Daraja:
Oliy ta`lim
Turi:
Maqola
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-13 19:30:47
Ишнинг мақсади: ҳозирги кунда тайёр дориларни ташиш ва сақлаш дори турларига қўйиладиган асосий талаблардан биридир. Тайёр дориларга ташқи омиллар таьсири дори препаратининг турғунлигига таьсир этади.Ишнинг мақсади ташқи мухит таьсирини олдини олиш ҳамда турғунлигини ва яроқлилигини муддатини узайтириш. Усуллар: парацетамол ва чучукмия қуруқ экстракти сақловчи таблеткаларни 5 та серияда тайёрлаб олинди.Олинган таблеткаларни сифат кўрсаткичлари ўрганилиб,уларни тўрт хил қадоқлаш идишларга жойлаб адабиётларда келтирилган усулларда сақланиш шароити ўрганилди. Натижалар: тайёрлаб олинган таблеткалар учун (контр ячейкали, ПВХ-пленкали идиш, рангли ва рангсиз шиша идиш, пластмасса идиш) Контр ячейкали поливинил хлоридли пленка алюмин фольга билан қопланган қадоқ ва танлаб олинган идишларга таблеткалар жойлаб уларни оддий шароитда ва тезлаштирилган эскиртириш усулда И-42-2-82 сон вақтинчалик йўриқнома асосида тажрибалар амалга оширилди.Тезлаштирилган эскиртириш усулида 30°Сда хар 23 кунда таблеткаларга сифат кўрсаткичлари олиб борилди. Бунда таблетка ташқи кўриниши, синишга ва ишқаланишга бўлган мустахкамлиги, парчаланиши, диаметрини баландлигига нисбати, эрувчанлик каби кўрсаткичлар ўрганилди. Олинган натижаларга кўра таблетка ранги ўзгармади, синишга бўлган мустахкамлик-80 Н, ишқаланишга бўлган мустахкамлик - 98,75% ни, парчаланиш 15 дақиқани, даметрини баландлигига нисбати 36,55% ни, эрувчанлик - 98,90% ни ташкил этганлиги тажрибаларда амалга оширилди. Таблеткаларнинг сифат кўрсаткичлари фармакопея мақолалари талабига мос келиши, оддий шароитда ҳар 6 ойда олинган натижаларга кўра таблетка ранги ўзгармади, синишга бўлган мустахкамлик- 75 Н, ишқаланишга бўлган мустахкамлик - 98,65% ни, парчаланиш 12 дақиқани, диаметрини баландлигига нисбати 36,45 % ни, эрувчанлик - 98,95% ни ташкил этганлиги тажрибалар асосида амалга оширилди. Оддий шароитни ҳар 6 ойда тезлаштирилган усулда эса бунга мос келувчи хар 23 кун давомида таблеткаларга сифат кўрсаткичлари олиб борилди. Хулосалар: танлаб олинган парацетамол ва чучукмия қуруқ экстракти сақловчи таблеткаларни яроқлилиги ва сақланиш муддатини хар хил қадоқ турларида олиб борилди ва сақланиш муддати 2 йил деб белгиланди. Хозирги вақтда тажрибалар давом этмоқда.

Дабавлено : 2021-04-13 19:30:47

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш