Ишнинг мақсади: фармациясида тайёр дориларни тайёрлашда, тўғридан-тўғри преслаш усулларини қўллаган ҳолда таблеткалар яратиш.
Усуллар: тўғридан-тўғри пресслаш усулида таблеткаларни тайёрлаш таъсир этувчи доривор моддани физик-кимёвий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.Тўғридан-тўғри пресслаш жараёнида таъсир этувчи модданинг нам донадорлашга нисбатан гидролизланиш, боғловчи билан реакцияга киришиши, нам таъсирида ўзини рангини ўзгартириши каби кўрсаткичларни олдини олади. “Сукцинасол ” таблеткасини тўғридан-тўғри пресслаш усулида таблеткаларни олиш учун ёрдамчи моддалар сифатида тўлдирувчи, ғоваклаштирувчи, сирпантирувчи моддалардан фойдаланилди.