Ишнинг мақсади: миллий фармацевтика саноатини ривожлантириш,тайёр маҳсулотни сифатини жаҳон стандарти талабларига жавоб берадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳар бир мутахасиснинг олдида турган долзарб вазифалардан бири. Юмшоқ дори турлари ичида шамча дори ўзининг бир қанча авзалликлари билан бошқа дори турларидан ажралиб туради. Шунинг учун турли асослар ёрдамида лактофлор шамчасини яратиш ва сифатини баҳолашни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик.
Усуллар: лактофлор шамчасини технологиясида қуйидаги асослардан фойдаланилди: какао мойи, маҳаллий хом ашё асосида олинган липофил ПМ-10 асоси ва Суппорин М. Таъсир этувчи модда миқдори (лактофлор 0,02г) шамча асосини 5%дан ошмаганлиги сабабли ўрин олиш кўрсаткичи инобатга олинмади.Фармацевтика корхоналарида шамчалар асосан қолипга қуйиш усули билан тайёрланди. Шамчаларни қолипдан осон чиқиши учун қолип уячалари вазелин мойи ёки совун спиртли аралашма билан артиш лозим. Тажриба давомида 1:1:5 нисбатда тайёрланган совун,глицерин ва спирт аралашмасидан фойдаланилди. Қолиплар масса қуйишдан олдин ва масса қуйилгандан сўнг совитгичга 20-30 дақиқага қўйилди. Сўнгра шамчалар қолипдан олиниб, уларнинг сифат кўрсаткичлари: шамчанинг ташқи кўриниши, чинлиги, эриш ҳарорати, тўлиқ деформацияга учраш вақти (ТДУВ), рН кўрсаткичи ва биофаол модда миқдори тегишли МҲ асосида аниқланди.