тайёр дори воситаларига қўйиладиган асосий талаблардан бири, улар сақлаш жараёнида ўз турғунлигини сақлаши лозим.Дори воситаларнинг турғунлигига ташқи муҳитдаги омиллар, жумладан, намлик, ёруғлик,ҳарорат билан бирга уларнинг таркибига кирган ёрдамчи моддалар тури ва миқдори,танланган технология ва қадоқланган идишлар ҳам бевосита таъсир этади. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жорий қилинган тартибга кўра тайёр дори воситаларнинг сақлаш муддати камида 2,5 йил деб белгиланган. Янги дориларнинг технологияси яратилганда ёки мавжуд технологияни такомиллаштирилганда уларнинг яроқлилик муддатини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Ветеринария амалиёти учун генерик препарат сифатида альбенТ-360 таблеткасини таркиби ва технологияси таклиф этилган ҳамда матбуотда маълумотлар берилган (Москва,2007).