дерматалогия амалиётида ҳамда ошқозон-ичак яра касалликларини даволашда қўллаш учун маҳаллий доривор ўсимликлар йиғмасидан полифитомой олиш технологиясини ишлаб чиқишни мақсад қилиб қўйилди.
Усуллар: полифитомой олишда мацерация усуллидан фойдаланилди. Тажрибалар ёрдамчи эритувчилар (этанол) иштирокида олиб борилди. Хом ашё сифатида маҳаллий доривор ўсимлик хом ашёларидан фойдаланилди. Улар тенг миқдорда олинди: далачой ўсимлигининг ер устки қисми ¬¬(Herba hyperici)- 2гр, газанда барглари (Folia Urtica)-2гр, наъматак меваси (Fructus Rosae)-2гр, қизилмия илдизи(Radices Glicyrrhizae)-2гр, тоғрайхон ўсимлигининг ер устки қисм謬(Herba Origanii)- 2гр, иттиканак ўсимлигининг ер устки қисми (Herba Bidentis)-2гр.