қизил сабзи таркибида кўп миқдорда каротин, В гуруҳ витаминлари, аскорбин кислотаси, қандлар, калий, кальций, магний, темир, фосфор ва йод каби элементларни мавжулиги сабабли уни турли (ошқозон-ичак, тери ва б.) касалликларни олдини олиш ва пархез маҳсулоти сифатида тиббиётда кенг қўлланилади. Биз қаттиқ дори турларда тўлдирувчи ҳамда ранг ва таъм корригенти сифатида ишлатиш мақсадида қизил сабзи порошогини олдик ва технологик хоссаларини ўргандик.
Усуллар: қизил сабзи тозалаб ювилиб, сўнг пўсти арчилмасдан майда паррак бўлакларга бўлиб тўғралади ёки қирғичдан ўтказилади. Паррак қалинлиги 1-2 мм. Майдаланган қизил сабзи қуритгич жавонида 400 С ҳароратда ёки ёзда қуёш нури тушмайдиган жойда очиқ ҳавода қуритилади. Қуриган сабзи массасининг қолдиқ намлиги 5% ошмаслиги керак. Қуриган масса Исламгулов тегирмонида майдаланиб, тешигининг диаметри 150 мкм ли элакдан ўтказилди. Қурутилган массанинг технологик хоссалари адабиётларда келтирилган усуллар ёрдамида ўрганилди ва ширинлик коэффициенти ҳисобланди. Ширинлик коэффициенти қуйидаги тенглама бўйича ҳисобланди: П=С/Кш. Бу ерда П – олинадиган ширинлаштиргич миқдори, г; С – қанд миқдори, г; Кш – ширинлик коэффициенти.