спирулинанинг турли навлари бутун дунёда кенг ҳажмда етиштирилади ва асосан витамин-минералли озуқавий қўшимча сифатида ишлатилиб келинмоқда. Спирулина таркибида оқсиллар 50-70%, углеводлар, ёғлар, ёғ кислоталари, эркин аминокислоталар, витаминлар (А, Е, F, Н, С, В1, В2, В3, В5, В6, В12, Вс, В1 В1 В1 В1) ва микроэлементлар (К, Р, Са, Zn, Fe, Mg ва бошқалар) бор. Бироқ бугунги кунда турли дори шакли кўринишда ишлаб чиқиладиган биофаол моддаларга фақат санитария-гигиена жиҳатидан талаблар қўйилиб, Давлат Фармакопеяси томонидан дори шаклига қўйиладиган асосий талабларга деярли эътибор берилмайди. Масалан, Республикамизга олиб келинаётган спирулина платенсис биомассасидан олинган таблеткалар умуман парчаланмайди. Бироқ, диаметри 11 мм ва массаси 0,5 г ли таблеткадан кунига 3-4 марта қабул қилиниши ошқозон-ичак тизимида турли механик жиҳатдан ноқулайликларни келтирилишини ҳисоблашга олиш керак. Таблеткалар оғизда чайналишга ҳам қаттиқлик қилади (≥100 Н). Буларни ҳисобга олиб, спирулина платенсис биомассасидан тез парчаланадиган таблеткалар таркиби ва технологиясини ишлаб чиқишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик.