шарқнинг буюк олими табиби Шайх ар-раис Абу Али Ибн Сино илмий мероси асосида махаллий хом ашё – оддий сачратқи ер устки қисми ва илдизи (Herba et radicis Cichorium intubus, Asteriaceae оиласи)дан косметика амалиётида қўллаш учун ванна кўпигининг таркибини ишлаб чиқиш.
Усуллар: Ибн Сино ўзининг “Тиббий рисолалар” асарида: “Сачратқининг барча ўсимликлардан афзаллиги унда ўтказувчан қувватнинг борлигидадир. Бу қувват туфайли унинг моддаси аъзоларга тезда бориб, йўлларни очади ва иссиқ ва совуқ ёпишқоқ хилтларни хайдайди”. Сачратқи мураккаб дорилар жумласидан бўлиб, унинг мураккаблиги – аччиқлик, мазасизлик, бурақлик ва озгина қабз қилиш хусусияти борлигидир. Сачратқи билан (ювилганда) ундаги мукаммал очувчанлик ва кучли тарқатувчанлик хусусияти йўқолади». Ибн Сино ўз даврида бу ўсимликдан олинган қайнатмадан ташналикни қондирувчи ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайдиган, хозирги замон тиббиётида сачратқи препаратлари сафро ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, яраларни тез битишини таъминловчи даволовчи восита сифатида фойдаланилмоқда. Европа давлатларида сачратқидан дерматологик касалликларни даволашда 1:10 нисбатдаги қайнатмаси ишлатилади. Ёввойи ҳолда ўсадиган сачратқи илдизининг таркибида 49% гача, маданий ҳилдагиларнинг илдизида эса 60%гача