маълумки, тайёр дори турларига қўйиладиган асосий талаблардан бири уларни сақлаш жараёнида турғунлигини таъминлашдан иборат. Дори препаратларини турғунлигига бир қатор омиллар таъсир этиб, шулардан ҳарорат таъсири ва қадоқланган идишнинг таъсири алоҳида аҳамият касб этади. Тадқиқотлар бугунги кун фармация амалиётида қўлланилиб келаётган бир қанча қадоқлардан фойдаланилиб амалга оширилди. Сақлаш жараёнида ва турли шароитда сақланиши дори препаратларига турли ҳолатларнинг таъсирида улар таркибига кирувчи моддалар хоссасига ва технологик жараёнга боғлиқ бўлиб, ушбу ишнинг мақсади маҳаллий хом ашёлардан сифатли, турғун замонавий дори тури технологиясини ишлаб чиқишдан иборат бўлди. Шунингдек танланган таркибнинг муайянлигини исботлаш ишнинг асоий мақсадларидан бири бўлди.