тайёр дори турлари ичида капсула дори тури ўзига хос ўринга эга бўлиб, бугунги кунда замонавий дори шаклларидан бири ҳисобланади. Бугунги кун фармациясининг долзарб муаммоларидан бири ишлатилиши қулай, турғун, биосамарадорлиги юқори дори препаратлари яратишдир. Айниқса бу ишлар маҳаллий хом ашё заҳирасидан фойдаланиб амалга ошса айни муддао бўлади. Маҳаллий хом ашё – ГЛАС субстанциясидан ишлатилиши қулай, биосамарадорлиги юқори капсула дори турини яратиш ва технологиясини ишлаб чиқиш бу ишнинг мақсади қилиб олинди.
Усуллар: ўтказилган тадқиқотлар Дф ва НТҲ (норматив техник ҳужжатлар)да келтирилган усуллар асосида ва адабиётларда келтирилган усуллардан фойдаланиб олиб борилди. ГЛАС хом ашёсидан капсула дори препаратини яратиш мақсадида масса тайёрланиб , Х1 ДФ талаблари асосида таҳлил ўтказилди. Иш муайян таркиб танлашдан бошланди. Бунда ёрдамчи моддалардан микрокристаллик целлюлоза, сахароза, лактоза, кальций карбонат, кальций стеарат кабилардан фойдаланилди. Намловчи ва боғловчи моддалар сифатида 50% этил спирти, ҳамда тозаланган сувдан фойдаланилди. Тайёрланган масса қуритгич жавонларида 40-50о С ҳароратда қуритилди.