Маълумки ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) тиббиёт амалиётида кенг кўламда ишлатиладиган дори воситалари гуруҳига кирувчи дорилар ҳисобланади. Бу уларнинг яллиғланиш каби турли касалликларда кечадиган симптомларни бартараф этиши билан тушунтирилади Ҳозирги кунда сурункали яллиғланиш билан кечадиган юқумли-сурункали касалликлар сонининг ортиши ҳисобига ва антибактериал ва симптоматик даволаш усулларининг кам самаралилиги учун маҳаллий хом ашё асосида дори воситалари ва уларнинг дори шаклларини яратиш муаммолари ўта мухим хисобланади. Касалликнинг шаклидан келиб чиқиб керакли мақсадда дори препаратларини танлаш муҳим ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида дори препаратини кераксиз метаболизми олдини олади. Шу сабабли яллиғланиш асосида кечадиган ташқи касалликларни даволаш ва олдини олиш мақсадида ишлатилиши қулай гел дори турини яратиш ва айниқса маҳаллий хом ашёлар асосида яллиғланишга қарши дори препарати яратиш муҳим бўлиб, бу ишнинг асосий мақсадидир.
Усуллар: юмшоқ дори препаратлари технологиясини ишлаб чиқишда асос танлаш муҳим жараён бўлиб, биз бу борада қуйидаги бир қатор асослар билан таркиб танлаб гель тайёрладик: желатин-глицеринли (желатин – 3,0; глицерин-10,0; тозаланган сув 100,0 гача), КМЦ-глицеринли (КМЦ-6,0; глицерин-10,0; тозаланган сув 100,0 гача), NaКМЦ-глицеринли ( NaКМЦ-6,0; глицерин-10,0; тозаланган сув 100,0 гача). Бу асосларда тайёрланган гелни баҳолаш мақсадида унинг ташқи кўриниши, рН муҳити, коллоид турғунлиги, биофаол модданинг бир хилда тарқалганлиги каби кўрсаткичлар адабиётларда ва ДФ сида келтирилган усуллар бўйича ўрганилди. рН қиймати кўрсаткичи потенциометрия усулида ўрганилди. Коллоид турғунлиги центрифугалаш усулида 1500 ай/тез да ўрганилди.