Ишнинг мақсади: ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) тиббиёт амалиётида кенг ишлатиладиган дори препаратлари гуруҳига кирувчи дорилар ҳисобланади. Яллиғланиш касаллиги турлари бугунги кунда кўп учрайди ва шулар асосида дори турлари ҳам касаллик белгиларидан келиб чиқиб танланади ва маҳаллий таъсир кўрсатувчи дори препаратларидан юмшоқ дори турларининг кенг қўлланилиши ҳам мақсадга мувофиқ даволаш курсини ўтишини эътиборга олиб доривор ўсимликлар асосида олинадиган дори воситаларидан самарадорлиги юқори, сифатли, турғун, арзон дори препаратларини яратиш ушбу илмий ишнинг мақсади қилиб олинди.Янги дори препаратлари яратишда унинг биосамарадорлигига тўла ўз таъсирини ўтказувчи хусусиятлардан бири дори препаратларини турғунлигини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этиб, ушбу илмий илмий ишда маҳаллий дори воситаси ГЛАС асосида олинадиган “САЛАС” гелининг турғунлиги ўрганилган илмий тадқиқотлар натижалари келтирилди.
Усуллар: “САЛАС” гелининг турғунлигини ўрганишда табиий ва “тезлаш-тирилган ” усулларидан фойдаланилди. тажриба объекти бўлиб “САЛАС” гелининг лаборатория шароитида тайёрланган 5 та серияси олинди.