Озиқ-овқат товарлари сифат экспертизаси фанининг объектлари ҳисобланган дон ва дон маҳсулотлари, ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, крахмал, асал ва қандолат маҳсулотлари, лаззатли маҳсулотлар, озуқабоп ёғлар, сут ва сут маҳсулотлари, тухум ва тухум маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ ва балиқ маҳсулотларининг сифат экспертизасини ўтказиш билан боғлиқ бўлган билимларни мужассамлантирган. Кириш қисмида эса озиқ-овқат товарлари сифат экспертизаси фанининг мақсади, вазифалари, тамойиллари каби масалалар ёритилган.