фармакотерапияда кенг қўлланиладиган антибактериал модда левомицетин ва антисептик хусусиятга эга бўлган хлоргексидин ҳамда тўқималардаги метаболик жараёнларни регенерацияловчи метилурацил таркибли “Левомексидин” полимер доривор парда яратишда, дори моддаларни ўзаро ва полимер модда билан мутаносиблигини ўрганиш, ишнинг асосий мақсадини ташкил этди.
Усуллар: дастлабки тажрибаларда доривор моддаларни ўзаро мутаносиблиги ўрганилди. Бунинг учун дори моддаларнинг моделли аралашмалари тайёрланди ва улар 30 кун давомида ташқи кўриниши ва рН кўрсаткичи (потенциометрик усулда) бўйича баҳоланди.
Шу билан бирга дори моддаларни полимерлар билан ҳам ўзаро мутаносиблиги ўрганилди.Бунинг учун МЦ , Na-КМЦ полимерлари қўлланилди ва улар ёрдамида моделли полимер массалар тайёрланди. Доривор моддалар полимер массага эритма ҳолида қўшилди. Тайёрланган моделли полимер массаларнинг ташқи кўриниши ва рН кўрсаткичининг ўзгариши баҳоланди.
Моделли полимер массалардан, қолипларга қуйиш усулида, полимер пардалар шакллантирилиб, уларнинг ҳам ташқи кўриниши, бир ҳиллиги, эриш вақти ҳамда рН кўрсаткичлари аниқланди. Шу кўрсаткичлар 30 кун давомида текшириб борилди.